МО ва Корея парламентлари Қўшма декларация қабул қилди — асосий йўналишлар

Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилишида инсон ҳуқуқлари, экология ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича Қўшма декларация қабул қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Марказий Осиё (МО) давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилишида Қўшма декларация қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилиш "Инсон қадрини улуғлаш, ижтимоий адолат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўлида ҳамкорлик" мавзусида ўтказилди. Унда инсон ҳуқуқлари, ижтимоий адолат ва экология соҳаларида парламентлар ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Принята Совместная декларация заседания глав парламентов государств ЦА и Кореи
Шунингдек, иқтисодий ҳамкорлик ва рақамли трансформация, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, инновацияларни жорий этиш ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар билдирилди.
Экология йўналишида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва парламент назоратини кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг навбатдаги IV йиғилиши 2026 йилда Қозоғистонда ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон иссиқлик таъминотида Корея технологиялари жорий этилиши мумкин