ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари 2027 йилда футбол бўйича U-20 жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорларни бир вақтда имзолади.
Қарорлар қуйидаги расмий манбаларда эълон қилинди:
— Ўзбекистон: president.uz
— Озарбайжон: president.az
— Ўзбекистон: president.uz
— Озарбайжон: president.az
Қайд этилишича, ушбу қадам Тошкент ва Бокунинг ҳар томонлама, жумладан, гуманитар ва спорт соҳаларида ҳамкорликни изчил ривожлантиришга қаратилган умумий ёндашувларини, шунингдек, ўзаро ишонч ва йирик қўшма халқаро лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини акс эттиради.
Маълум қилинишича, футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионатининг ўтказилиши Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг халқаро имижини мустаҳкамлаш, ёшлар спортини ривожлантириш, шунингдек, дўстлик, ўзаро тушуниш ва ҳалол рақобат қадриятларини тарғиб қилишга муҳим ҳисса қўшади.