Ўзбекистон–Озарбайжон: Жаҳон чемпионатига тайёргарлик бўйича қарорлар бир вақтда имзоланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вместе с супругой прибыл в город Физули
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вместе с супругой прибыл в город Физули - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2025
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, қарорларнинг бир вақтда имзоланиши икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик юксак даражада эканининг ёрқин ифодаси ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари 2027 йилда футбол бўйича U-20 жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорларни бир вақтда имзолади.
Қарорлар қуйидаги расмий манбаларда эълон қилинди:
— Ўзбекистон: president.uz
— Озарбайжон: president.az
Қайд этилишича, ушбу қадам Тошкент ва Бокунинг ҳар томонлама, жумладан, гуманитар ва спорт соҳаларида ҳамкорликни изчил ривожлантиришга қаратилган умумий ёндашувларини, шунингдек, ўзаро ишонч ва йирик қўшма халқаро лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини акс эттиради.
Маълум қилинишича, футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионатининг ўтказилиши Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг халқаро имижини мустаҳкамлаш, ёшлар спортини ривожлантириш, шунингдек, дўстлик, ўзаро тушуниш ва ҳалол рақобат қадриятларини тарғиб қилишга муҳим ҳисса қўшади.
Стадион Бунедкор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2025
Президент U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик бўйича қарор имзолади — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0