"Ўзбекистон Миллий банки тўпламидан асарлар" каталоги тақдимоти бўлиб ўтди — фото

Нашр мамлакат бадиий меросининг бойлигини намоён этувчи муҳим маданий лойиҳа сифатида эътироф этилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik, Баҳром Ҳатамов. Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида "Ўзбекистон Миллий банки тўпламидан танланган асарлар" каталоги тақдимоти бўлиб ўтади.
Каталог "Ўзмиллийбанк" АЖ томонидан санъат асарлари тўпланишининг 30 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясининг 20 йиллиги муносабати билан нашр этилди.
Нашр XX–XXI асрларда ижод қилган ўзбек рассомлари, ҳайкалтарошлари ва графикларининг сара асарларини ўз ичига олган бўлиб, миллий санъат мактабининг шаклланиши, услубий хилма-хиллик ва муаллифларнинг индивидуал бадиий изланишларини ёритади. Каталогда асарларнинг бадиий таҳлиллари, муаллифлар ҳақида маълумотлар ҳамда юқори сифатли иллюстрациялар жой олган.
1 / 16

"Ўзбекистон Миллий банки тўпламидан асарлар" каталоги

2 / 16

Акмал Нур (А. Нуридинов). "Кушон келини". 1990 Мато, мойбўёқ, 130х85

3 / 16

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси директори, ЎзБА академиги, санъатшунослик фанлари доктори, профессор — Камола Акилова

4 / 16

Тақдимотга таклиф қилинган меҳмонлар

5 / 16

ЎзА фотомухбири Алимурод Мамадаминов иш устида

6 / 16

Жамол Усмонов. "Акс". 2006 мато, мойбўёқ, 60х80

7 / 16

Тадбирнинг умумий кўриниши

8 / 16

Ўзбекистон Халқ рассоми Баҳодир Жалолов

9 / 16

Каталог тақдимотининг иштирокчилари ва меҳмонлари

10 / 16

Ниғмат Қўзибоев. "Оқшом". 1998 мато, мойбўёқ, 65х99

11 / 16

Тадбир меҳмонлари

12 / 16

Галерея бош муҳофизи Нуриддин Расулов

13 / 16

Каталог тақдимоти аудиторияси

14 / 16

Телман Муҳаммедов. "Фарҳод ва Ширин". 1970 қоғоз, темпера, 27х16

15 / 16

Томошабинлар ва матбуот

16 / 16

Ўзбекистон Халқ рассоми Жавлон Умарбеков ва Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси директори Камола Акилова

"Ушбу каталог миллий бадиий меросни ҳужжатлаштириш ва асраб-авайлаш, шунингдек, замонавий ўзбек санъатининг ривожланиш йўналишларини кенг жамоатчиликка намоён этиш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади",дейди кўргазмалар ва фондлар бўлими бошлиғи Саодат Рузиева.

Тақдимот маросими санъатшунослар, кураторлар, таниқли рассомлар, музей ходимлари ва санъат ишқибозларини бир майдонга жамлайди. Тадбир доирасида Ўзбекистон Миллий банки тўпламининг шаклланиш тарихи, банкнинг маданиятни қўллаб-қувватлашдаги ўрни ҳамда каталогнинг концепцияси муҳокама қилинади.