Россиялик теннисчи Полина Кудерметова энди Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Россиялик теннисчи Полина Кудерметова спорт фуқаролигини ўзгартириб, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон байроғи остида иштирок этиши маълум бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Россиялик теннисчи Полина Кудерметова спорт фуқаролигини ўзгартириб, энди Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақдаги маълумотлар спортчининг Халқаро теннис федерацияси (ITF) сайтидаги профилида акс этган.
Аввалроқ теннисчилар Камилла Раҳимова ва Мария Тимофеева ҳам Ўзбекистон фуқаролигини олгани ҳамда мамлакат байроғи остида мусобақаларда иштирок этиш ниятида экани маълум қилинган эди.
Полина Кудерметова 22 ёшда. У ҳозирда Аёллар теннис уюшмаси (WTA) рейтингида 104-ўринни эгаллаб турибди. Спортчининг фаолиятидаги энг юқори натижаси — 2025 йил апрель ойида қайд этилган 54-ўрин ҳисобланади.
Қайд этилишича, Кудерметова ҳозирга қадар WTA таснифидаги турнирларда ғолиб чиқмаган. У машҳур теннисчи Вероника Кудерметованинг синглисидир.
Дунё рейтингидаги топ теннисчи энди Ўзбекистон байроғи остида қатнашади