ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. 14 декабрь куни замонавий “Арда Хива” туристик мажмуасида ўтказилган “Хоразм палови” халқаро фестивали доирасида улкан қозонда бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон миқёсида рекорд ҳисобланган 9 тонна хоразмча палов тайёрланди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, палов тайёрлаш жараёни кўплаб меҳмонлар ва томошабинларни бир жойга жамлади. Таом учун 2,5 тонна гўшт, 3 тонна сабзи, 2,5 тонна гуруч ҳамда 750 литр пахта ёғи ишлатилди.
Палов тайёр бўлгач, фестиваль иштирокчилари ва меҳмонлар уни татиб кўриш имконига эга бўлди.
В Хиве приготовили 9 тонн плова
© Комитет по туризму
Фестиваль Ўзбекистон Туризм қўмитаси томонидан Ошпазлар ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Таъкидланишича, тадбир миллий ошхонанинг хоразм анъаналарини кенг тарғиб қилиш, сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда гастрономик фестиваллар ҳудуднинг туристик жозибадорлигини кучайтиришда муҳим ўрин тутишини яна бир бор намоён этди.