ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Туркманистон президенти ва қардош халқини мамлакат бетарафлиги эълон қилинганининг 30 йиллиги, ушбу муҳим санага бағишланган халқаро форум юқори савияда ташкил этилгани ҳамда 2025 йил “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” деб эълон қилингани билан самимий табриклади.
Шавкат Мирзиёев провел в городе Ашхабаде встречу с Президентом Туркменистана Сердаром Бердымухамедовым.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Туркманистон президентининг яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклигини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Йил бошидан буён товар айирбошлаш қарийб бир миллиард долларга етди. “Шовот-Тошҳовуз” чегараолди савдо зонаси муваффақиятли фаолият юритмоқда. Юк ташиш ҳажми 30 фоизга ошди, жумладан, Туркманбоши порти орқали етказиб бериш фаоллашди. Фаол гуманитар ва ҳудудлараро алмашинувлар давом этмоқда.
Ҳукуматлараро комиссия, Ишбилармонлар кенгаши ва Ҳудудлар форумининг бўлажак йиғилишларида савдо ҳажмини каррасига ошириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, хусусан, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни самарали илгари суриш бўйича таъсирчан чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам билан учрашув ўтказди.
Шавкат Мирзиёев провел встречу с Гурбангулы Бердымухамедовым
© Пресс-служба президента Узбекистана
Суҳбат давомида Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини, биринчи навбатда, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, маданий ҳамда гуманитар соҳаларда янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқишди.
Эслатамиз, Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонда бўлиб турибди. Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон раҳбари Туркманистоннинг доимий бетарафлиги эълон қилинганининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025 йил "Халқаро тинчлик ва ишонч йили" деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этади.