Мирзиёев Парагвай президенти билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва Парагвай муносабатлари янги тараққиёт босқичига кўтарилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Парагвай президенти Сантьяго Пенья расмий делегациялар иштирокида музокаралар ўтказишди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Переговоры президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с президентом Парагвая Сантьяго Пенья
Учрашувда Ўзбекистон билан Парагвай ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Узбекско-парагвайские отношения выведены на новый этап развития
Мирзиёев Парагвай раҳбарини самимий қутлар экан, Лотин Америкаси давлати президенти Ўзбекистонга илк бор амалга оширган ушбу ташриф тарихий аҳамиятга эга эканини қайд этди.
Президент Парагвая Сантьяго Пенья
Мазкур саммит икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришда янги даврни бошлаб бериши таъкидланди.
Музокараларда икки томонлама ҳамкорликни, жумладан, савдо-иқтисодиёт, маданий-гуманитар, таълим ва бошқа соҳаларда кенгайтиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, ўзаро савдони кўпайтириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш ва ўзаро манфаатли соҳаларда амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқладилар.
Музокаралар якунида давлат раҳбарлари Қўшма баёнотни имзолашди.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Парагвая Сантьяго Пенья подписали Совместное заявление.
Шунингдек, етакчилар ҳузурида Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши доирасида бозорга кириш масалалари бўйича икки томонлама музокаралар якунлангани тўғрисидаги баённома ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашув механизмини йўлга қўйиш тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Эслатамиз, Парагвай президенти Сантьяго Пенья расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Олий музокаралардан ташқари, Парагвай етакчиси Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этади.