https://sputniknews.uz/20251211/mirziyoev-paragvay-prezidenti-54107069.html
Мирзиёев Парагвай президенти билан музокаралар ўтказди
Мирзиёев Парагвай президенти билан музокаралар ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Парагвай президенти Сантьяго Пенья расмий делегациялар иштирокида музокаралар ўтказишди. Учрашувда Ўзбекистон билан Парагвай ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
2025-12-11T18:11+0500
2025-12-11T18:11+0500
2025-12-11T18:11+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
парагвай
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/0b/54106581_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_3c86f2e8c4010beb7c723ca876755cfe.jpg
ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Парагвай президенти Сантьяго Пенья расмий делегациялар иштирокида музокаралар ўтказишди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Учрашувда Ўзбекистон билан Парагвай ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.Мирзиёев Парагвай раҳбарини самимий қутлар экан, Лотин Америкаси давлати президенти Ўзбекистонга илк бор амалга оширган ушбу ташриф тарихий аҳамиятга эга эканини қайд этди.Мазкур саммит икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришда янги даврни бошлаб бериши таъкидланди.Қайд этилишича, ўзаро савдони кўпайтириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.Учрашув якунида томонлар сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш ва ўзаро манфаатли соҳаларда амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқладилар.Музокаралар якунида давлат раҳбарлари Қўшма баёнотни имзолашди.Шунингдек, етакчилар ҳузурида Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши доирасида бозорга кириш масалалари бўйича икки томонлама музокаралар якунлангани тўғрисидаги баённома ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашув механизмини йўлга қўйиш тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.Эслатамиз, Парагвай президенти Сантьяго Пенья расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Олий музокаралардан ташқари, Парагвай етакчиси Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этади.
ўзбекистон
парагвай
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/0b/54106581_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_d8e3203590a338f7d903dee4e1a0efdd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев парагвай президенти сантьяго пенья расмий ташриф муносабатлар ҳамкорлик
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев парагвай президенти сантьяго пенья расмий ташриф муносабатлар ҳамкорлик
Мирзиёев Парагвай президенти билан музокаралар ўтказди
Ўзбекистон ва Парагвай муносабатлари янги тараққиёт босқичига кўтарилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Парагвай президенти Сантьяго Пенья расмий делегациялар иштирокида музокаралар ўтказишди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Учрашувда Ўзбекистон билан Парагвай ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мирзиёев Парагвай раҳбарини самимий қутлар экан, Лотин Америкаси давлати президенти Ўзбекистонга илк бор амалга оширган ушбу ташриф тарихий аҳамиятга эга эканини қайд этди.
Мазкур саммит икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришда янги даврни бошлаб бериши таъкидланди.
Музокараларда икки томонлама ҳамкорликни, жумладан, савдо-иқтисодиёт, маданий-гуманитар, таълим ва бошқа соҳаларда кенгайтиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, ўзаро савдони кўпайтириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш ва ўзаро манфаатли соҳаларда амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқладилар.
Музокаралар якунида давлат раҳбарлари Қўшма баёнотни имзолашди.
Шунингдек, етакчилар ҳузурида Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши доирасида бозорга кириш масалалари бўйича икки томонлама музокаралар якунлангани тўғрисидаги баённома ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашув механизмини йўлга қўйиш тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Эслатамиз, Парагвай президенти Сантьяго Пенья расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Олий музокаралардан ташқари, Парагвай етакчиси Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этади.