Матбуот маркази

Ўзбекистон - Россия ҳукуматлараро комиссияси якунлари муҳокама қилинди - видео

Спикерлар ўтган тадбирларнинг натижадорлигини баҳолаб, иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича таклифлар алмашдилар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия якунлари” мавзусида Тошкент–Москва видеокўприги бўлиб ўтмоқда.
Тошкент студиясидаги иштирокчилар:
Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Россия ва МДҲ мамлакатларидан инвестицияларни жалб қилиш департаменти бошлиғи Эрвин Турғунов.
Москвада:
Россия Фанлар академияси Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институтининг (ИМЭМО РАН) Постсовет тадқиқотлари маркази сектор мудири Елена Кузьмина.
Эслатиб ўтамиз, 3 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 26-йиғилиши, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтган эди.
Видеомулоқот иштирокчилари ана шу тадбирлар натижаларини муҳокама қилиб, иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича таклифлар алмашмоқда.