ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, унинг шўба корхонаси “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ҳамда Россиянинг “Федерал йўловчи компанияси” АЖ ўртасидаги учрашувда давлатлараро йўловчи ташиш соҳасида тариф сиёсати бўйича ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди. Бу ҳақда "Узбекистон темир йуллари" АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар давомида шунингдек қўшма маркетинг ташаббуслари билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди
Узбекистан и РФ оптимизируют тарифы на пассажирские ж/д перевозки
© АО "Узбекистон темир йуллари"
Имзоланган Меморандум давлатлараро йўловчи ташишда мувозанатли тариф сиёсатини шакллантиришга қаратилган ҳамкорликни янада чуқурлаштиришни назарда тутади.
Ҳужжатга мувофиқ, томонлар мослашувчан тариф ва чегирмалар жорий этиш, тариф ечимларини биргаликда таҳлил қилиш, халқаро тажриба алмашиш, рақамли ечимларни қўллаш, шунингдек қўшимча халқаро йўловчи поездлари қатновларини йўлга қўйиш масалаларини кўриб чиқишга келишиб олдилар.