Чипталарга чегирма, қўшимча поездлар: Ўзбекистон–Россия темир йўллари Меморандум имзолади

© АО "Узбекистон темир йуллари"Узбекистан и РФ оптимизируют тарифы на пассажирские ж/д перевозки
Узбекистан и РФ оптимизируют тарифы на пассажирские ж/д перевозки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2025
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Меморандум икки мамлакат транспорт тармоғини оптималлаштириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун янги имкониятлар яратади
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, унинг шўба корхонаси “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ҳамда Россиянинг “Федерал йўловчи компанияси” АЖ ўртасидаги учрашувда давлатлараро йўловчи ташиш соҳасида тариф сиёсати бўйича ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди. Бу ҳақда "Узбекистон темир йуллари" АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар давомида шунингдек қўшма маркетинг ташаббуслари билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди
© АО "Узбекистон темир йуллари"Узбекистан и РФ оптимизируют тарифы на пассажирские ж/д перевозки
Узбекистан и РФ оптимизируют тарифы на пассажирские ж/д перевозки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2025
Узбекистан и РФ оптимизируют тарифы на пассажирские ж/д перевозки
Имзоланган Меморандум давлатлараро йўловчи ташишда мувозанатли тариф сиёсатини шакллантиришга қаратилган ҳамкорликни янада чуқурлаштиришни назарда тутади.
Ҳужжатга мувофиқ, томонлар мослашувчан тариф ва чегирмалар жорий этиш, тариф ечимларини биргаликда таҳлил қилиш, халқаро тажриба алмашиш, рақамли ечимларни қўллаш, шунингдек қўшимча халқаро йўловчи поездлари қатновларини йўлга қўйиш масалаларини кўриб чиқишга келишиб олдилар.
Состоялась встреча с генеральным директором компании Евразия Агрологистика - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2025
Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ўртасида ташувлар учун имтиёзли тариф жорий этилиш мумкин
Янгиликлар лентаси
0