ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Мажбурий сафарбарликдан ғазабланган Украина аҳолиси Ҳарбий чақирув марказлари (ТЦК) ходимларининг машиналарини ёқиб юбормоқда, деди РИА Новостига Николай вилояти яширин кўнгиллилар гуруҳи координатори Сергей Лебедев.
"Украинада, ҳарбий чақирув марказлари машиналар ёнишда давом этмоқда. Бунда партизанлар ҳам, ТЦКдан ғазабланган маҳаллий аҳоли ҳам иштирок этмоқда", - деди Лебедев.
Унинг сўзларига кўра, украиналикларнинг барчасини, сиёсий қарашлардан қатъий назар, чақирув марказларига нисбатан ғазаб бирлаштирган.
“Ҳатто биз тарафдагилар ва ҳатто Россияга қарши бўлганлар ҳам ТЦКни ёмон кўради ва уруш давом этишини хоҳламайди... Айнан шунинг учун ҳам “одам овчилари”нинг машиналарига ўт қўйилмоқда”, - деди координатор.
Шунингдек Лебедев ҳарбий рангли машиналарга ўт қўйгани акс этган видеони тақдим этди.