Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украинада ҳарбий чақирув марказлари машиналари ёқиб юборилмоқда - видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Украинада барча, сиёсий қарашлардан қатъий назар, ТЦК ходимларини ёмон кўради.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Мажбурий сафарбарликдан ғазабланган Украина аҳолиси Ҳарбий чақирув марказлари (ТЦК) ходимларининг машиналарини ёқиб юбормоқда, деди РИА Новостига Николай вилояти яширин кўнгиллилар гуруҳи координатори Сергей Лебедев.
"Украинада, ҳарбий чақирув марказлари машиналар ёнишда давом этмоқда. Бунда партизанлар ҳам, ТЦКдан ғазабланган маҳаллий аҳоли ҳам иштирок этмоқда", - деди Лебедев.
Унинг сўзларига кўра, украиналикларнинг барчасини, сиёсий қарашлардан қатъий назар, чақирув марказларига нисбатан ғазаб бирлаштирган.
“Ҳатто биз тарафдагилар ва ҳатто Россияга қарши бўлганлар ҳам ТЦКни ёмон кўради ва уруш давом этишини хоҳламайди... Айнан шунинг учун ҳам “одам овчилари”нинг машиналарига ўт қўйилмоқда”, - деди координатор.
Шунингдек Лебедев ҳарбий рангли машиналарга ўт қўйгани акс этган видеони тақдим этди.
Янгиликлар лентаси
0