ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Урумчидаги “Тянь-Шань” форумида инвестиция лойиҳалари ва ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Хусусан, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (AIIB), Янги тараққиёт банки (NDB) ва Хитой Экспорт-импорт банки (China Exim Bank) раҳбарияти билан ўтказилган учрашувларда истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш, инвестицияларни жалб этиш ва ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, Шинжон-Уйғур автоном райони ҳукумати, Мўғулистон ва халқаро молия институтлари вакиллари билан ҳам музокаралар олиб борилди.
Учрашувлар Урумчи шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликка бағишланган Тянь-шань форуми доирасида ташкил этилди. Форумда ҳамда учрашувларда инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Қосимов иштирок этди.
Замминистра инвестиций, промышленности и торговли принял участие в Тяньшаньском форуме
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли
Шунингдек, у форумнинг “Марказий Осиёга инвестициялар” сессиясида нутқ сўзлаб, Ўзбекистоннинг иқтисодий сиёсатдаги устувор йўналишлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва иқтисодиётнинг асосий тармоқларида хорижий инвесторлар учун яратилаётган янги имкониятлар ҳақида маълумот берди.
Маълумот учун:
China Exim Bank — Хитойнинг давлат банки бўлиб, экспорт-импорт операциялари, ташқи савдо, хорижий инвестициялар ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни молиялаштириш билан шуғулланади.
New Development Bank (NDB) — BRICS мамлакатлари (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка) томонидан таъсис этилган бўлиб, ривожланаётган иқтисодиётларда инфратузилма ва устувор лойиҳаларни молиялаштиришни мақсад қилади.
Asian Infrastructure Investment Bank (AIIB) — инфратузилма, транспорт, энергетика, уй-жой ва телекоммуникация каби йўналишларда лойиҳаларни молиялаштирувчи халқаро банк. Банк акцияларининг қарийиб 30 фоизи Хитойга тегишли.