ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Гулистон шаҳрининг “Тараққиёт” МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин оқибатида 29 нафар фуқаро турли даражада куйиш ва тан жароҳатлари олган, 3 киши вафот этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълумотга кўра, ёнғин 2 декабрь куни соат 10:49 да содир бўлган. Тез ёрдам хизматининг Call-марказига 11:13 да хабар келиб тушган.
Жабрланганларнинг:
26 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё филиалига ётқизилган;
3 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган;
1 беморнинг аҳволи ўта оғир, у сунъий нафас олдириш аппаратига уланган.
Реанимациядаги беморлардан:
5 нафари стабил оғир, ҳушида, мустақил нафас олмоқда.
Шунингдек, жароҳат олганлар орасидан икки нафар ҳомиладор аёл ҳолати назорат мақсадида Республика ихтисослаштирилган Она ва бола марказининг Сирдарё филиалига кўчирилган.
Қолган 15 беморнинг аҳволи қониқарли, улар тегишли бўлимларда муолажа олмоқда.