Патруль ходимлари қачон шахсни тўхтатиб, тизим орқали шахсини аниқлаши мумкин?

Ҳукумат қарорига кўра, патруль-пост хизмати ходимлари фуқароларнинг шахсини жамоат жойларида планшет орқали аниқлаш тартиби белгиланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари жамоат жойларида фуқароларнинг шахсини электрон техник воситалар, жумладан планшет орқали аниқлаш тартиби белгиланди. Ҳукумат қарори билан тегишли низом тасдиқланди.
Низомга кўра, ходимлар қуйидаги ҳолларда фуқароларни тўхтатиб, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиши ёки “Е-патруль” тизими орқали шахсини аниқлаши мумкин:
шахс жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёки қидирувда деб гумон қилиш учун асослар бўлганда;
шахс содир этилган жиноят ёки ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлганда;
қонунга мувофиқ шахсни ушлаб туриш учун бошқа қонуний асослар мавжуд бўлганда.

Ходим шахсга уни тўхтатганлик ҳамда ундан шахсини аниқлаш талаб этилаётгани сабаблари ва асосларини тушунтириб бериши шарт.

Шахсга оид маълумотларни “Е-патруль” тизимига тўғри киритиш учун патруль-пост хизмати ходими шахсан масъул ҳисобланади. Шунингдек, ходим ушбу маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этмаслиги ва ғаразли мақсадларда фойдаланмаслиги учун жавобгардир.
Қўриқлаш бошқармаси Миллий гвардиядан ИИВга ўтказилди