Анонс: Тошкентда россиялик ватандошлар ОАВ конференцияси ўтказилади

4-8 декабрь кунлари Тошкентда россиялик ватандошлар ОАВ конференцияси бўлиб ўтади, унда 60 тадан ортиқ мамлакатнинг медиа вакиллари иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. 4-8 декабрь кунлари Тошкентда россиялик ватандошларнинг оммавий ахборот воситалари конференцияси бўлиб ўтади.
Ташкилотчилар - Москва шаҳри Ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар департаменти ва Москва Ватандошлар уйи.

Конференцияда қўшни давлатлар, Европа, Осиё ва Африкадан 60 тадан ортиқ рус тилидаги оммавий ахборот воситалари ва ватандошлар ташкилотлари вакиллари иштирок этади.

Конференция дастури панель мунозаралари, маҳорат дарслари, тематик секцияларни ўз ичига олади. Иштирокчилар долзарб касбий масалалар ва вазифаларни муҳокама қилишади, тажриба алмашишади, россиялик мутахассисларнинг маҳорат сирларини ўрганишади. Журналист ишида сунъий интеллектдан фойдаланиш ва нейрон тармоқлар медиа маконни қандай ўзгартириши асосий мавзулардан бири бўлади.
Презентация проекта "Культурный код Россия 3.0: Путь Победы"
Масс-медиа конференцияси доирасида "Маданий код Россия 3.0: Ғалаба йўли" фильмининг намойиши бўлиб ўтади.Иштирокчилар фильмни унинг муаллифи - журналист, телебошловчи Арина Шарапова билан муҳокама қилишади.
Ғалабанинг 80 йиллиги мавзусига алоҳида эътибор қаратилади. Экскурсия дастури "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришни ўз ичига олади.