ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Амалий ташриф билан Қозонда бўлиб турган Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Россиянинг Татаристон Республикаси раиси Рустам Минниханов билан учрашди. Бу ҳақда Татаристон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Қозон Кремлида бўлиб ўтган учрашувда маданият, туризм, иқтисодиёт соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Татаристон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг кўплаб йўналишлари, жумладан, ҳудудлараро даражада мавжудлиги таъкидланди.
Шунингдек, Саида Мирзиёева Рустам Минниханов ҳамроҳлигида "Оламлар аро нур" номли расмлар кўргазмасини томоша қилди.
Экспозиция Қозон Кремлининг диққатга сазовор жойларида жойлашган бўлиб, "Янги Қуддус" давлат музейи ва И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи коллекцияларини бирлаштирган.
Бундан ташқари, Мирзиёева ва Минниханов Қозон шаҳридаги театрда композитор ва пианиночи Кирилл Рихтер ҳамда устоз Алибек Кабдураҳмонов дирижёрлигидаги Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри концертига ташриф буюришди.