Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида "Россия ва Марказий Осиё: тарих ва маданият" китобининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда.
Китоб Россотрудничество ва "Руниверс" нашриёти ҳамкорлигида чоп этилган.
Тадбир доирасида Ўзбекистон тарихининг асосий эпизодлари, шунингдек, минтақа маданий меросининг шаклланишига таъсир кўрсатган омиллар ёритиб берилади.
Тақдимотда Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Староселская, тарих фанлари номзоди Василий Костецкий ва Ўзбекистон мусиқа жамоатчилиги ва кино санъати соҳаси вакиллари иштирок этишмоқда.