ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik.Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) билан инновацион ҳамкорликни янада ривожлантиради. Бу масала Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий билан учрашувда муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев принял делегацию ОАЭ во главе с министром по делам правительства Мухаммадом бин Абдуллой аль-Гергави.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Учрашувда Ўзбекистон – БАА дўстлиги ва стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, жорий йилнинг январь ойида БААга амалга оширилган олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
“Бюрократияни камайтириш, сунъий интеллект соҳасида 5 миллион нафар промпт-муҳандисни ўқитишда БААнинг илғор тажрибасини жорий этиш ҳамда “Ёш авлод” ва “Китоб челленжи” лойиҳаларини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик режаларига алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилади хабарда.
Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича қабул қилинаётган янги беш йиллик дастурни кенг кўламда амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, томонлар бўлажак олий даражадаги тадбирларга пухта тайёргарлик кўришга келишиб олишди.