https://sputniknews.uz/20251015/toshkentda-standartlashtirish-sohasida-innovatsion-goyalar-korgazmasi-bolib-otdi-52708123.html
Тошкентда стандартлаштириш соҳасида инновацион ғоялар кўргазмаси бўлиб ўтди
Тошкентда стандартлаштириш соҳасида инновацион ғоялар кўргазмаси бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
МДҲда техник тартибга солиш, давлатлараро стандартлаштириш, метрология, инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда. 15.10.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-10-15T11:25+0500
2025-10-15T11:25+0500
2025-10-15T11:25+0500
тошкент
мдҳ
кўргазма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/0f/52707487_0:113:1200:788_1920x0_80_0_0_6cf1041fbcabba283ebe61996377769d.jpg
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Жаҳон стандартлар куни муносабати билан Тошкентда стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги инновацион ғоялар ва ишланмалар кўргазмаси бўлиб ўтди.INNO инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Жуманазаров Акмал Рўзиқулович, Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Шарипов Когратбай Авезимбетович нутқ сўзлади. Шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитасидан Иқтисодий ҳамкорлик департаментининг Илмий-техник ҳамкорлик ва инновациялар бўлими бошлиғи Мансуров Тимур Тиллоевичам иштирок этди .Мансуров "Ўзстандарт" агентлиги МДҲга аъзо давлатларда давлатлараро стандартлаштириш ва метрологияни ривожлантиришга катта ҳисса қўшаётгани, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгаш ишида фаол иштирок этишини алоҳида таъкидлади. 2025 йилда Агентлик ташаббуси билан 565 та “Базальт ва базальт маҳсулотлари” янги давлатлараро техник қўмита ташкил этилди ва стандартлаштириш соҳасидаги ютуқлар учун “МДҲнинг энг яхши стандартлаштирувчиси” мукофоти таъсис этилгани айтиб ўтилди.Кўргазма доирасида “Йилнинг энг яхши стандартлаштирувчиси – 2025” ва “Сифат соҳасида” миллий мукофотлари ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/0f/52707487_67:97:954:762_1920x0_80_0_0_21a638ca3387fab1ec31ba02dff4ad9b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент, мдҳ, кўргазма
Тошкентда стандартлаштириш соҳасида инновацион ғоялар кўргазмаси бўлиб ўтди
МДҲда техник тартибга солиш, давлатлараро стандартлаштириш, метрология, инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Жаҳон стандартлар куни муносабати билан Тошкентда стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги инновацион ғоялар ва ишланмалар кўргазмаси бўлиб ўтди.
INNO инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Жуманазаров Акмал Рўзиқулович, Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Шарипов Когратбай Авезимбетович нутқ сўзлади.
Шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитасидан Иқтисодий ҳамкорлик департаментининг Илмий-техник ҳамкорлик ва инновациялар бўлими бошлиғи Мансуров Тимур Тиллоевичам иштирок этди .
Мансуров "Ўзстандарт" агентлиги МДҲга аъзо давлатларда давлатлараро стандартлаштириш ва метрологияни ривожлантиришга катта ҳисса қўшаётгани, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгаш ишида фаол иштирок этишини алоҳида таъкидлади.
2025 йилда Агентлик ташаббуси билан 565 та “Базальт ва базальт маҳсулотлари” янги давлатлараро техник қўмита ташкил этилди ва стандартлаштириш соҳасидаги ютуқлар учун “МДҲнинг энг яхши стандартлаштирувчиси” мукофоти таъсис этилгани айтиб ўтилди.
Кўргазма доирасида “Йилнинг энг яхши стандартлаштирувчиси – 2025” ва “Сифат соҳасида” миллий мукофотлари ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.