ДХХ: 25 йил халқаро қидирувда бўлган террористик ташкилот аъзоси қўлга олинди

ДХХ маълумотига кўра, 25 йил қидирувда бўлган ва Афғонистон, Покистон, Сурияда жанговар ҳаракатларда иштирок этган ўзбекистонлик хорижда ушланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Халқаро террористик ташкилотларга алоқадорлиги учун 25 йилдан ортиқ вақт давомида қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси жорий йил ноябрь ойида хорижда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар берди.
В Узбекистан доставили члена международной террористической организации
Хабарда айтилишича, у диний-экстремистик оқим ғояларини қўллаб-қувватлаган, “ҳижрат” ва “жиҳод” қилишни мақсад қилган ҳолда 1999 йилда Ўзбекистондан чиқиб кетган. У Афғонистон, Покистон ва Сурия ҳудудларидаги халқаро террористик тузилмалар сафида жанговар ҳаракатларда иштирок этган.
Шу вақтга қадар ўзига тегишли бўлмаган, сохта ҳужжатлар асосида яшириниб юрган ушбу шахс МДҲга аъзо давлатлардан бирида қўлга олинган.
Айни пайтда унга нисбатан Жиноят кодексининг 154- (ёлланиш), 155- (терроризм), 159- (конституциявий тузумга тажовуз қилиш) ва бошқа моддалари бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
МДҲ разведка идоралари ҳамкорликда бешта терактнинг олдини олди – ДХХ