ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Тошкент шаҳрининг 12 туманидаги қурилиш объектлари комплекс ўрганилиши натижасида 15 та объектда қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилди ва 70 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ўрганиш Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Бош прокуратура, Қурилиш вазирлиги, Энергоинспекция, Қурилиш инспекцияси, Санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа тегишли идоралар иштирокида амалга оширилди.
Маълум қилинишига кўра, жараёнга 140 нафар ходим жалб этилган ва тадбирлар давомида 96 та қурилиш объекти ўрганилган. Шулардан 60 та ҳолатда ҳавонинг чанг ва қум билан ифлосланишини олдини олишга оид мажбурий талаблар бузилгани аниқланган.
Шунингдек, 47 та ҳолатда қурилиш майдонининг камида 25 фоизини кўкаламзорлаштириш талаби бажарилмагани қайд этилган.
Бундан ташқари, 24 та объектда сув ювиш мосламалари ўрнатилган, 62 та объектда эса автомашиналар шиналарини ювиш учун махсус бассейнлар ташкил этилгани маълум қилинди.