Путиннинг Қирғизистонга ташрифи: қўшма баёнот ва қатор келишувлар имзоланди

Баёнотда таъкидланишича, Москва ва Бишкек ўз муносабатларини ишонч, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурмат тамойиллари асосида ривожлантиришда давом этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг Бишкекка давлат ташрифи якунларига кўра, Путин ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди.
Сиёсий ҳамкорлик
Президентлар кўп қутбли дунё тартибини қўллаб-қувватлашларини, Евроосиёда тенг ва бўлинмайдиган хавфсизлик архитектурасини яратиш тарафдори эканини таъкидладилар. Шунингдек, КХШТ, ШҲТ, ЕОИИ ва БМТ доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилди.
Хавфсизлик ва мудофаа
томонлар Россия ва Қирғизистон армиялари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш;
қўшма ҳарбий машғулотлар доирасини кенгайтириш;
терроризм, экстремизм ва наркотрафикка қарши курашни кучайтириш
бўйича келишиб олди.
Савдо ва иқтисод
Баёнотда икки давлат ўртасидаги товар айланмаси барқарор ўсиб бораётгани;
саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, логистика ва фармацевтикада йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилиши;
Россия–Қирғизистон ривожланиш жамғармаси ва ЕОТБнинг лойиҳаларда фаол иштирок этиши таъкидланган.
Энергетика
Россия Қирғизистонни газ ва нефть маҳсулотлари билан барқарор таъминлашда давом этиш;
Қирғиз энергетика секторига инвестиция киритиш ва инфратузилмани ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилди.
Миграция
томонлар меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
миграция жараёнларини рақамлаштириш;
айрим расмий жараёнларни мигрантнинг ўз мамлакатида ўтказиш имконини кўриб чиқиш бўйича келишувга эришди.
Таълим ва маданият
президентлар Қирғизистонда рус тилида таълим берувчи замонавий мактаблар қурилиши;
Қирғиз–Россия Славян университетини модернизация қилиш;
маданий алмашинувлар ва рус тилини қўллаб-қувватлашни кучайтириш
бўйича келишиб олди.
Халқаро масалалар
Россия ва Қирғизистон ядро қуролларининг тарқалмаслиги;
халқаро ҳуқуқ ва БМТ Уставига риоя қилиш;
Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка кўмаклашиш
каби масалаларда позициялари яқин эканини тасдиқлади.
Путин Бишкекка уч кунлик ташриф билан боради — нималар муҳокама қилинади?