ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларида контракт тўлови муддатлари ҳамда тушумларни тақсимлаш тартиби янгиланди. Адлия вазирлиги тегишли низомга киритилган ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказди.
Контракт асосида ўқиш учун тўлов қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
25% — абитуриентлар учун 15 сентябргача, юқори босқич талабалари учун 1 октябргача ёки ректор томонидан узайтирилган муддатгача;
50% — 1 январгача;
75% — 1 мартгача;
100% — 1 майгача ёки ректор томонидан белгиланган қўшимча муддатгача.
Давлат комиссияси ушбу тўлов муддатларини узайтириш ҳуқуқига эга.
Контрактдан тушган маблағлар хорижий олий таълим ташкилотларида истиқболли ёш педагоглар ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш ҳамда стажировкаларини молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин.
Шунингдек, олий таълим ташкилотлари ижтимоий муҳофаза доирасида талабаларга йилига бир марта МҲЭКМнинг 6 бараваригача моддий ёрдам кўрсатиши мумкин бўлади.атиши мумкин бўлади.