Хитойнинг Вэнчжоу шаҳридан Тошкентга янги юк ҳаво йўналиши очилди

"Centrum Air" Вэнчжоу–Тошкент орасида биринчи юк авиарейсини ишга туширди. Рейс ТЕТ доирасида 50 тонна юкни Тошкентга етказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Ўзбекистоннинг "Centrum Air" авиакомпаниясининг Boing 767 юк самолёти Вэнчжоу шаҳридаги “Лунван” халқаро аэропортидан Тошкентга биринчи юк авиарейсини амалга оширди.
Бу Вэнчжоу шаҳридан Марказий Осиё йўналиши бўйича расман очилган биринчи юк ҳаво йўналиши ҳисобланади. Самолёт трансчегаравий электрон савдо (ТЕТ) доирасида 50 тонна юк олиб ўтган.
Вэнчжоу–Тошкент йўналишининг очилиши билан Вэнчжоу аэропорти Жануби-Шарқий, Шимоли-Шарқий ва Марказий Осиё бозорларини қамраб олган 11 та халқаро юк йўналишига эга бўлди.
Таҳлилчиларга кўра, янги йўналиш Хитой товарларини ТЕТ доирасида Марказий Осиё ва Европа бозорларига етказиш учун муҳим транзит йўлагини яратади.
Вэнчжоу Хитойда электрон тижорат марказларидан бири бўлиб, маҳаллий ҳукумат 2027 йилгача ТЕТ экспортини икки баробар оширишни режалаштирган.
Тошкентдан Хитойнинг Ланчжоу шаҳрига илк контейнер поезди жўнатилди