ХВЖ билан инфляцияни пасайтириш ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва ХВЖ вакиллари макроиқтисодий барқарорлик, инфляцияни пасайтириш, хусусийлаштириш ва иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси доирасида Ўзбекистон бўйича миссия раҳбари Яссер Абдиҳ бошчилигидаги делегация ва бош вазири ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда ХВЖ ва Ўзбекистоннинг бошқа расмий вакиллари ҳам иштирок этди.

Музокараларда мамлакат иқтисодий ва молиявий ривожланиши, инфляцияни барқарор пасайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, хусусийлаштириш ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш чоралари муҳокама қилинди.

Шунингдек, бюджет ва солиқ бошқаруви, иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлидаги эришган натижаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар якунида манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва юқоридаги йўналишлар бўйича фикр алмашинувини давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.
Мирзиёев Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки раҳбарияти билан учрашди