ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида юк машинаси ва енгил автомобиль тўқнашиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 21 ноябрь куни соат 23:50 лар атрофида халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 “Тошкент-Термиз” йўлининг 989 км да рўй берган.
22 ёшли “Isuzu” юк машинаси ҳайдовчиси газ қуйиш шохобчасидан чиқаётган вақтда Тошкент–Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган “Lacetti” юк машинасига бориб урилган.
Натижада “Lacetti”нинг двигатель қисмидан ёнғин келиб чиқиб, автомашина тўлиқ ёнган. “Lacetti” ҳайдовчиси ҳамда салондаги 4 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Маълум қилинишича, ҳодиса “Isuzu” ҳайдовчиси йўл бермагани ва “Ҳаракатланиш ўнгга” йўл белгиси талабларига бўйсунмагани сабаб содир бўлган.
Ҳозир жиноий иш очилган. Тергов кетяпти.