https://sputniknews.uz/20250907/angren-ayanchli-yth-51796868.html
Ангренда аянчли ЙТҲ: 7 киши ҳалок бўлди
Ангренда аянчли ЙТҲ: 7 киши ҳалок бўлди
Sputnik Ўзбекистон
А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро автомобиль йўлнинг 93 км.да фуқаро бошқарувидаги цемент ташувчи “Shacman” юк автотранспорти бошқарувни йўқотиб, ҳаракат йўналишидаги темир йўл кесишмасида тўхтаб турган иккита юк автомашинаси ҳамда бешта енгил автотранспорт воситалари билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
2025-09-07T21:51+0500
2025-09-07T21:51+0500
2025-09-07T21:51+0500
ҳодисалар
тошкент вилояти
йтҳ
авария
ангрен шаҳри
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1179/65/11796500_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_2dfc954d7b0078b892f5eec1adb0e85b.jpg
ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан ўтувчи қисмида бир неча автомашина иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, соат тахминан 12.20 ларда йўлнинг 93 км да фуқаро бошқарувидаги цемент ташувчи “Shacman” машинаси бошқарувни йўқотиб, ҳаракат йўналишидаги темир йўл кесишмасида тўхтаб турган иккита юк автомашинаси ҳамда бешта енгил автотранспорт воситалари билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.Натижада ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига етиб келган махсус куч ва воситалар ёрдамида у тезкорлик билан ўчирилган.Аниқлик киритилишича, ҳодиса оқибатида 7 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 5 нафар турли тан жароҳатлари олган фуқаро тиббиёт муассасаларига ётқизилган, шунингдек, 4 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.Вазиятни тўлиқ ўрганиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда оғир оқибатларга олиб келган шарт-шароитларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли давлат органларининг мутахассисларидан иборат бош вазир ўринбосари Ачилбой Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилган.Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
https://sputniknews.uz/20250811/uch-qahramon-bozori-yongin-51160437.html
ангрен шаҳри
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1179/65/11796500_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_451e1c42e8f81e3af7da63b5ca6889bb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ангрен йирик йтҳ авария
Ангренда аянчли ЙТҲ: 7 киши ҳалок бўлди
Ангрендаги трассада бензовоз, юк машинаси ва бир нечта енгил автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан ўтувчи қисмида бир неча автомашина иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ички ишлар вазирлигининг
хабар беришича, соат тахминан 12.20 ларда йўлнинг 93 км да фуқаро бошқарувидаги цемент ташувчи “Shacman” машинаси бошқарувни йўқотиб, ҳаракат йўналишидаги темир йўл кесишмасида тўхтаб турган иккита юк автомашинаси ҳамда бешта енгил автотранспорт воситалари билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
Натижада ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига етиб келган махсус куч ва воситалар ёрдамида у тезкорлик билан ўчирилган.
Аниқлик киритилишича, ҳодиса оқибатида 7 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 5 нафар турли тан жароҳатлари олган фуқаро тиббиёт муассасаларига ётқизилган, шунингдек, 4 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.
Вазиятни тўлиқ ўрганиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда оғир оқибатларга олиб келган шарт-шароитларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли давлат органларининг мутахассисларидан иборат бош вазир ўринбосари Ачилбой Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилган.
Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.