ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида SputnikPRO лойиҳаси доирасидаги янги маъруза бўлиб ўтади.
Мавзу – Фактчекинг: Сохта янгиликлар дунёсида қандай адашиб қолмаслик керак.
Маърузачи сифатида Максим Зубков, РИА.ру сайти бош муҳаррири иштирок этади.
Эксперт қуйидаги ҳақида сўзлаб беради:
бугун ОАВ дуч келадиган сохта янгиликларнинг иккита асосий тури: матн ва медиа (расмлар, видео), сохта янгиликларга алданиб қолмаслик учун аввало қайси элементларни текшириш керак:
тез ривожланаётган сунъий интеллектнинг фактларни текширишга таъсири ҳамда сохта янгиликлар сунъий интеллект билан бирга қандай ривожланмоқда:
Маъруза 27 ноябрь куни соат 10:30 да ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети биноси, 127-хонада бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент ш., Лутфий кўчаси, 8-уй.
Иштирок этиш учун қуйидаги алоқалар бўйича рўйхатдан ўтиш мумкин.
Телефон: +998971907178
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.
Sputnik Prо — бу Sputnik ахборот агентлиги томонидан олиб борилаётган халқаро медиа таълим лойиҳаси. Унда Агентликнинг энг тажрибали мутахассислари ва экспертлари журналистлар, матбуот котиблари, блогер ва юқори курс талабалари учун маҳорат дарслари, семинар ва маърузалар олиб боришади.