ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда давлат корхоналарида таннархни камайтириш ва самарадорликни ошириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси тузилади. Бу президент имзолаган тегишли фармойишда назарда тутилган.
“Фармойишни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад — 2026 йилда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарда маҳсулот таннархини камайтириш ва фаолият самарадорлигини ошириш этиб белгиланди".
Фармойишга кўра, давлат корхоналарида маҳсулот таннархини пасайтириш ва меҳнат унумдорлигини оширишнинг қуйидаги асосий йўналишлари белгиланган, жумладан:
харажатларни ҳар чоракда қайта таҳлил қилиш (spending review) орқали келгуси давр устувор йўналишларидан келиб чиқиб бюджетни “нолдан” қайта кўриб чиқиш;
тежамкор ишлаб чиқариш ва меъёрлаш тамойилларини жорий этиш.
Комиссиянинг вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланди:
давлат корхоналарига харажатларни мақбуллаштириш ва самарадорликни ошириш бўйича дастурлар тайёрлашда методологик ёрдам бериш;
тўлов тизимини такомиллаштириш орқали дебитор ва кредитор қарздорликларини камайтириш.