Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

УҚК вакили Украина ҳарбийлари фронтдаги ўлимларининг асосий сабабини очиқлади

Таъкидланишича, ҳарбийларнинг кўпчилиги позицияларини алмаштириш, яъни ротация жараёнида ҳалок бўлмоқда. Дронлар туфайли аскарларнинг ҳаракатланиши жуда хавфли бўлиб қолган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Украина Қуролли кучларида (УҚК) хизмат қилаётган ҳарбийларнинг асосий қисми айнан ротация вақтида ҳалок бўлмоқда. Бу ҳақда Жанубий мудофаа кучлари вакили Владислав Волошин "Politico" нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Волошиннинг сўзларига кўра, фронтда дронлар кенг қўлланилаётгани туфайли ҳарбийларнинг ҳаракатланиши жуда хавфли бўлиб қолган.
"Бугунги кунда аскарларнинг кўпчилиги айнан ротация пайтида ҳалок бўлмоқда. Ҳар қандай етказиб бериш ёки ҳаракатланиш юқори хавф билан боғлиқ. Шу сабабли биз дронлардан кўпроқ фойдаланяпмиз", — деди Волошин.
Украинанинг 110-механизациялаштирилган бригадаси вакили Иван Секач ҳам ротация пайтидаги хавф юксаклигини тасдиқлади. Унинг айтишича, баъзан яраланган ҳарбийлар ёки позицияни тарк этаётган аскарлар бир неча километр йўлни дронлардан яшириниб босиб ўтишга мажбур бўлмоқда. Шу билан бирга, баъзан қўмондонлар аскарларни ҳафталар давомида ротациясиз бўлишга мажбур қилаётгани ҳам айтилган.
Украинада сафарбарликни кучайтириш бўйича қонун 2024 йил 18 майдан кучга кирган. Янги тартибга кўра:
ҳарбий мажбуриятга эга шахслар военкоматдаги маълумотларини янгилаши шарт;
бунда шахсан бориш ёки “электрон чақириқ кабинети” орқали рўйхатдан ўтиш мумкин;
чақирув варақаси бевосита қабул қилинмаган бўлса ҳам, “шахсан топшириб бўлмайди” деган белгиси қўйилган сана топширилган кун ҳисобланади;
ҳарбий гувоҳномасини доимий равишда ўзи билан олиб юриш ва ҳуқуқ-тартибот органлари талаб қилганда кўрсатиш мажбурий;
демобилизация муддатлари қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Telegraph: Украина армияси руҳияти Киевдаги коррупция фонида пасайди