“Ҳозирги сиёсий шароитда бундай лойиҳанинг амалга ошиши жуда қийин. Мен реал вазиятни ҳисобга олган ҳолда айтсам, бугунча ушбу минтақага алоқадор давлатлар ўртасида бундай ташаббус бўйича келишувга эришиш имкони йўқ ...Албатта, ҳозир Марказий Осиё давлатлари ва Россия ҳамжиҳатликда Обь дарёсининг худди шу оқимини, унинг бир қисмини қандайдир шундай лойиҳалар учун имкониятларини батафсил ўрганишса яхши бўларди", — деди олим РИА Новостига.
"Агар Марказий Осиё дарёлари, Амударё ва Сирдарё ва бошқалар ҳақида гапирадиган бўлсак, бу дарёлар ҳавзасида сувдан фойдаланиш тизимининг замонавий базасида мавжуд вазият ва технологикликни таҳлил қилишдан бошлаш керак", - деди у.
"Марказий Осиёда "сув тақсимловчи" деган яхши сўз бор... Бугунги кунда, масалан, Амударё ҳавзаси бўйича бундай лавозим йўқ, чунки ҳавза халқаро, давлатлараро. Шунинг учун сиёсий сабабларга кўра, вазиятни ҳал қилиб бўлмайди ва лойиҳани амалга ошириб бўлмайди", — деди Кириллов.
"Маҳаллий масалаларни ҳал қилиш керак, умуман олганда, тадқиқотлар ўтказиш керак, аммо ҳозирда бу лойиҳага қайтиш — бу соф сиёсий конъюнктура (яъни, ҳозирги вазиятдан келиб чиққан вақтинчалик гаплар)", — дея хулоса қилди олим.