Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари Тошкентда ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари муносабатларнинг долзарб йўналишлари бўйича фикр алмашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан суҳбат ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот чоғида давлат раҳбарлари бир-бирларини қутлаб, икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Состоялась встреча Президентов Узбекистана и Туркменистана
Шундан сўнг Туркманистон президентини расмий кутиб олиш маросими бошланди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 17 ноябрь куни бўлиб ўтади. Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон–Туркманистон стратегик шериклигини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.
Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида ўзбек-туркман савдо маркази очилади