ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Марказий Осиё ва Озарбайжон раҳбарлари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига билан танишдилар.
Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон етакчилари Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Усмон Мусҳафи сақланаётган Қуръони карим залига ташриф буюрдилар. Ушбу нодир манба Қуръоннинг энг қадимий қўлёзмаларидан бири бўлиб, улкан тарихий ва маданий аҳамиятга эга.
Президентлар Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
© telegram sputnikuzbekistan
/ Етакчилар, шунингдек, "Исломдан аввалги цивилизациялар”, “Биринчи Ренессанс”, “Иккинчи Ренессанс” ҳамда “Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс” бўлимлари билан танишдилар.
Ушбу бўлимларда буюк алломалар Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқа улуғ уламоларнинг бой илмий ва маънавий мероси кенг ёритилган.
Президентлар Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
© Пресс-служба президента Узбекистана прези
Давлат раҳбарлари минтақанинг бой умумий меросини сақлаш ва тарғиб қилиш борасидаги Ўзбекистоннинг кенг кўламли саъй-ҳаракатларига юқори баҳо беришди ва Ислом цивилизацияси маркази замонавий тадқиқот маркази сифатида минтақа мамлакатлари орасида илмий, таълим ва маданий ҳамкорлик учун янги уфқлар очишига ишонч билдирдилар.
Ислом цивилизацияси маркази
Ўзбекистонда ислом цивилизациясининг бебаҳо меросини асраб-авайлаш ва тарғиб қилишга бағишланган ноёб манбалар, илмий тадқиқот ва таълим йўналишларини бир жойга жамлаган илк мажмуа.
Марказ биноси миллий меъморий анъаналар ва безаклар уйғунлигида барпо этилган бўлиб, иншоотнинг тўрт томонида баландлиги 34 метрли пештоқлар, ўрта қисмида эса 65 метрли миллий услубдаги гумбаз қад ростлаган.