ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон, ҳақиқатда, биз учун жуда муҳим ҳамкор, деди ЕИК божхона ҳамкорлиги бўйича вазири Руслан Давидов Sputnik матбуот марказида.
Ўзбекистон ва ЕОИИ товар айланмаси ўсиб бормоқда: ўтган йили 15 миллиард доллар бўлган бўлса, бу йилнинг етти ойи якунига кўра яна 10% га кўпайган.
Ўзбекистон ва ЕОИИ товар айланмаси ўсиб бормоқда: ўтган йили 15 миллиард доллар бўлган бўлса, бу йилнинг етти ойи якунига кўра яна 10% га кўпайган.
"Ўзбекистоннинг Евроосиё иттифоқи билан савдо ва божхона соҳасидаги ҳамкорлиги нафақат стратегик, балки Ўзбекистон учун ҳам, Иттифоқ учун ҳам ҳаётий муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон, ҳақиқатда, биз учун жуда муҳим ҳамкор", - деди Давидов.
Вазирнинг айтишига кўра, ўтган йилининг декабрда ЕОИИда учинчи давлатлар қўшилиши мумкин бўлган Иттифоқнинг Ягона божхона-транзит тизими тўғрисида келишув имзоланган ва айни дамда Ўзбекистон билан айнан ушбу шартномага қўшилиш имконияти муҳокама қилинмоқда.
Тўлиқ интервью билан видеолавҳамизда танишинг.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.