Ўзбекистонда Россия иштирокидаги технопарклар кўпаяди

Бекобод туманида яна битта янги технопарк қурилишига тамал тоши қўйилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Бошқирдистон делегацияси Тошкент вилояти Бекобод туманида янги технопарк қурилишига тамал тоши қўйиш учун Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев маълум қилди, дея хабар қилди Sputnik мухбири.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир Ўзбекиситонда Россия иштирокидаги “Чирчиқ” ва “Жиззах” технопарклари ишламоқда. Яна иккитаси Навоий ва Бухорода очилишга тайёргарлик кўряпти. Уларни 2026 йилда очиш режалаштирилган.
“Келаси ҳафта Бошқирдистон делегацияси ташрифи кутилмоқда, унинг давомида Тошкент вилояти Бекобод туманида янги технопарк қурилишига тамал тоши қўйиш режалаштирилган. Бу нафақат инвестициялар, балки янги иш ўринлари, технологиялар ва экспорт учун истиқболлар”, - деди у икки давлат иттифоқчилигининг 20 йиллигига бағишланган давра суҳбатида.
Эслатамиз, Ўзбекистон ва Россия қўшма технопаркларни ташкил этиш ва ривожлантиришда фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Матбуот маркази
Россия ва Ўзбекистон: транспорт, саноат ва рақамли ҳамкорлик истиқболлари