ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Хитой темир йўл юк ташишларини рақамлаштириш лойиҳасини амалга оширишнинг якуний босқичига чиқди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) савдо вазири Андрей Слепнёв маълум қилди.
"Темир йўл орқали товарларни етказиб бериш муддатларини қисқартириш, маъмурий тўсиқларни бартараф этиш ва бизнес харажатларини камайтиришнинг асосий шартларидан бири бу электрон транспорт ва юк ташиш ҳужжатларига ўтишдир”, - деди вазир ЕОИИ ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича Қўшма комиссия йиғилиши якунида.
Шунингдек, Россия томонининг Хитой темир йўллари вакиллари билан маслаҳатлашуви бўлиб ўтди. Мақсад - қоғозсиз технология бўйича экспериментал ташишларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик тартибини имзолаш учун барча зарур шарт-шароитларни якуний мувофиқлаштириш ва қоғозсиз технология бўйича ташишларни амалга ошириш тўғрисидаги келишув.
ЕИК зарур ички тартиб-қоидалар Хитойда 2025 йил охиригача якунланишини кутмоқда.
“Шунингдек, яқин келажакда Қозоғистон билан ўхшаш ҳужжатлар тўплами имзолашга тайёр бўлишига умид қиламиз”, - деди Слепнёв.