Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ ва Хитой йил охиригача темир йўл орқали юк ташишни тўлиқ рақамлаштириши кутиляпти

© Пресс-служба ЕЭКВ Москве состоялась встреча министра ЕЭК и представителя железных дорог КНР.
В Москве состоялась встреча министра ЕЭК и представителя железных дорог КНР. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2025
Oбуна бўлиш
ЕИК савдо вазири харажатларни камайтиришнинг асосий шартларидан бири бу электрон транспорт ва юк ташиш ҳужжатларига ўтиш эканини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Хитой темир йўл юк ташишларини рақамлаштириш лойиҳасини амалга оширишнинг якуний босқичига чиқди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) савдо вазири Андрей Слепнёв маълум қилди.
"Темир йўл орқали товарларни етказиб бериш муддатларини қисқартириш, маъмурий тўсиқларни бартараф этиш ва бизнес харажатларини камайтиришнинг асосий шартларидан бири бу электрон транспорт ва юк ташиш ҳужжатларига ўтишдир”, - деди вазир ЕОИИ ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича Қўшма комиссия йиғилиши якунида.
Шунингдек, Россия томонининг Хитой темир йўллари вакиллари билан маслаҳатлашуви бўлиб ўтди. Мақсад - қоғозсиз технология бўйича экспериментал ташишларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик тартибини имзолаш учун барча зарур шарт-шароитларни якуний мувофиқлаштириш ва қоғозсиз технология бўйича ташишларни амалга ошириш тўғрисидаги келишув.
ЕИК зарур ички тартиб-қоидалар Хитойда 2025 йил охиригача якунланишини кутмоқда.
“Шунингдек, яқин келажакда Қозоғистон билан ўхшаш ҳужжатлар тўплами имзолашга тайёр бўлишига умид қиламиз”, - деди Слепнёв.
Евразийская экономическая комиссия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ–Хитой савдоси янги рекорд — ҳажм салкам $300 миллиардга етди
Янгиликлар лентаси
0