Миграция имтиҳонлари Ўзбекистондаги Россия ОТМ филиалларида ўтказилиши муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Россия миграция тартиб-таомилларини соддалаштириш, имтиҳон ва тиббий кўрикни маҳаллий филиалларга кўчириш, мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаевнинг Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов билан учрашувида миграция тартиб-таомилларини соддалаштириш, тиббий кўрикдан ўтиш ва рус тили имтиҳонини Тошкент ҳамда Жиззахдаги Россия олий ўқув юртлари филиалларига кўчириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг Россияда меҳнат миграцияси жараёнини тартибга солишга оид бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Томонлар “пилот лойиҳа”ни қайта ишга тушириш, рус тили, тарихи ва қонунчилиги бўйича ўқув марказларини ташкил этиш, касбий таълим тизимида ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш ходимларини тайёрлаш учун Россиядан мутахассисларни жалб этиш масалаларини муҳокама қилишди.
Бундан ташқари, миграция рейдлари давомида Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари бузилиши ёки камситилишига йўл қўймаслик масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Миграция оқимларини тартибга солиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳ доирасида юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида мунтазам учрашувлар ўтказиб боришга келишиб олинди.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин стратегик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди