ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Марказий Осиё (МО) мамлакатлари ўз маҳсулотларини учинчи давлатларга экспорт қилишда ЕОИИнинг мавжуд режимларидан фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда МО мамлакатлари савдо ва инвестиция вазирлари кенгашининг биринчи йиғилишида Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов маълум қилди.
Кудратовнинг таъкидига кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) платформасидаги имкониятлардан фойдаланиш МО маҳсулотларини учинчи мамлакатлар бозорларига қулай шартларда олиб киришга ёрдам беради.
Вазир, шунингдек, минтақа давлатлари Ўзбекистон иштирок этадиган Европа Иттифоқининг GSP+ тизими имкониятларидан ҳам фойдаланиши мумкинлигини қайд этди.
Унинг айтишича, бу тизим ЕИ мамлакатларига қатор товар турларини божсиз экспорт қилиш имконини беради.
Аввалроқ Кудратов йиғилишда МО мамлакатларига ўзаро савдони қарийб икки баробарга — 20 миллиард долларгача ошириш бўйича қўшма режа қабул қилишни таклиф қилган эди. Маълумотларга кўра, 2017–2024 йилларда минтақа давлатлари ўртасидаги ўзаро савдо икки баробарга ўсиб, қарийб 11 миллиард долларга етган.