Ўзбекистонда иш вақтидан ташқари меҳнат учун ҳақ тўлаш тартиби янгиланди: нималар ўзгарди?

Иш вақтидан ташқари меҳнат учун ҳақ тўлаш тизими янгиланди. Энди биринчи икки соат учун камида 1,5 баравар, кейинги соатлар учун эса камида 2 баравар миқдорда ҳақ тўланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Иш вақтидан ташқари меҳнат учун ҳақ тўлашнинг янги тартиби белгиланди — эндиликда иш вақтидан ташқари ишлаган биринчи икки соат учун камида 1,5 баравар, икки соатдан ортиқ қисми учун эса камида 2 баравар ҳақ тўланади. Янги қонун билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзгаришлар Миграция агентлигининг ваколатларини аниқлаштириш, хусусий бандлик агентликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини кенгайтириш, шунингдек иш вақтидан ташқари меҳнат учун ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.
Унга кўра, хусусий бандлик агентликларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:
иш қидираётган шахсларни касб-ҳунар ва чет тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларини белгиланган тартибда ташкил этиш, шунингдек бу жараёнга чет эллик иш берувчиларни жалб қилиш;
захира қилинадиган маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштириш орқали олинадиган фоиз даромадларини мустақил равишда тасарруф этиш.
Бундан ташқари, Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, иш вақтидан ташқари меҳнатнинг умумий давомийлиги йилига 120 соатдан ошмаслиги ҳақидаги чеклов бекор қилинди.
Президент қарори: тиббиёт ходимларига 5 кунлик иш ҳафта, 30 млн мукофот ва бошқа имтиёзлар