Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ–Хитой савдоси янги рекорд — ҳажм салкам $300 миллиардга етди

ЕОИИ ва Хитой ўртасидаги савдо ҳажми 2024 йил якунига кўра 291 миллиард долларга етди. Томонлар ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва йўл харитасини янгилашга келишиб олдилар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. 2024 йил якунига кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Хитой ўртасидаги савдо ҳажми 291 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) раиси Бакитжан Сагинтаев Хитой тижорат вазири ўринбосари Ян Дун билан учрашувда маълум қилди.
"2024 йил якунларига кўра, ЕОИИ давлатлари ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдода янги рекорд даража — 291 миллиард доллар қайд этилди. Хитойнинг улуши Иттифоқнинг учинчи давлатлар билан умумий товар айланмасининг 35 фоизини ташкил этди", — деди Бакитжан Сагинтаев.
Учрашувда ЕОИИ мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик натижалари ҳамда истиқболлари муҳокама қилинди.
Шу куни ЕОИИ–Хитой қўшма комиссиясининг бешинчи йиғилиши ҳам бўлиб ўтди. Томонлар битимни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни янгилаш зарурлигини таъкидлаб, устувор йўналишларда стандартларни уйғунлаштириш ва тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича келишувга эришдилар.
Учрашув якунида савдо ҳажмини янада ошириш ва ЕОИИ ҳамда Хитой бизнеси учун қулай шароит яратиш мақсадида ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишилди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Россия ва Қозоғистон ЕОИИ божхона тизими бўйича битимни муҳокама қилди