ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳрида 11–12 ноябрь кунлари транспорт соҳасининг барча муҳим йўналишларини қамраб олган қатор халқаро тадбирлар ўтказилмоқда.
“Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида қуйидаги халқаро тадбирларни ўтказиш режалаштирилган:
Осиё мамлакатлари учун Транспортни ривожлантириш бўйича IV юқори даражадаги мулоқот (XTF);
“Uzbekistan Airports, Aviation & Logistics Forum” халқаро авиация форуми;
“TransLogistika Uzbekistan” халқаро кўргазмаси;
Мултимодал транспорт бўйича халқаро форум;
Марказий Осиё давлатлари транспорт вазирларининг учинчи учрашуви;
CASCA+ йўлаги бўйлаб жойлашган мамлакатлар транспорт вазирлари йиғилиши;
МДҲ Мувофиқлаштирувчи транспорт кенгашининг 45-йиғилиши;
МДҲ Транспортда хавфсизлик кенгашининг 18-йиғилиши;
Ўзбекистон ва Туркия авиакомпаниялари форуми.
Тадбирлар доирасида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, рақамли ечимлар, логистикада барқарор ечимлар, халқаро инвестициялар ва минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда.
Қатнашувчи ташкилот ва идоралар:
БМТ Европа иқтисодий комиссияси (UNECE)
Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (BSEC)
ТРАСЕКА (TRACECA)
ИРУ (IRU) – Халқаро автомобиль транспорти уюшмаси
ФИАТА (FIATA) – Халқаро экспедиторлар уюшмалари федерацияси
Жаҳон йўл ассоциацияси (PIARC)
Халқаро темир йўллар иттифоқи (UIC)
Глобал яшил ўсиш институти (GGGI)
Жаҳон банки (World Bank)
Осиё тараққиёт банки (ADB)
Форумларда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия транспорт вазирликлари раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.