ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Sputnik матбуот марказида Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси санъатшунослар секцияси раиси Элмира Аҳмедова иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тадбир 13 ноябрь маҳаллий вақт билан соат 13.00 да бошланади.
Россия президенти Владимир Путин фармони билан 4 ноябрь — Халқ бирлиги куни муносабати билан Элмира Аҳмедовани Пушкин медали билан тақдирланган. Ушбу давлат мукофоти мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хорижда рус тили ва маданиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун берилди.
Матбуот анжуманида хорижда рус тили ва маданиятини оммалаштириш бўйича энг самарали лойиҳалар, санъат ва таълимнинг Ўзбекистон ҳамда Россия халқлари ўртасидаги дўстликни ривожлантиришдаги роли, шунингдек, яқин келажакда амалга ошириладиган янги ташаббуслар муҳокама қилинади.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев