Ўзбекистон ва ЕОИИ

Остонада Евроосиё барқарорлаштириш ва тараққиёт жамғармасининг бош қароргоҳи очилди

Жамғарма мақсади — инқироз оқибатларини юмшатиш, узоқ муддатли барқарорликни таъминлаш ва аъзо давлатлар иқтисодиётларини интеграциялашувига кўмаклашиш
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Евроосиё барқарорлаштириш ва тараққиёт жамғармасининг бош қароргоҳи очилди.
2009 йилда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон томонидан ташкил этилган жамғарма 8,5 миллиард долларлик минтақавий молиявий механизм ҳисобланади.
Россия бош вазир ўринбосари Алексей Оверчукнинг таъкидлашича, жамғарма энергетика, транспорт ва логистика каби соҳаларда йирик сармоявий лойиҳаларни амалга оширмоқда ва юқори халқаро обрўга эга.
Офиснинг Остонада очилиши жамғармани мустақил халқаро молиявий ташкилот сифатида ривожланишида муҳим босқич ҳисобланади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Оверчук: Россия Евроосиёда ҳамкорлик кўприкларини қурмоқчи ва ўзи ҳам бундай кўприкдир