Матбуот маркази

Sputnik матбуот марказида ЕОИИнинг рақамли лойиҳалари муҳокама қилинади

ЕОИИ мамлакатларида саноатни рақамли трансформация қилиш йўналишлари асосий муҳокама мавзуларидан бири бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Sputnik матбуот марказида ЕОИИнинг рақамли лойиҳаларига бағишланган видеокўприк мулоқоти бўлиб ўтади.
Тадбир 12 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 13:00 да бошланади ва “Москва–Минск–Остона–Бишкек–Ереван–Тошкент” форматида ўтказилади.
Унда ЕОТБ бошқаруви раиси ўринбосари, Рақамли ташаббуслар жамғармаси куратори Тигран Саркисян ҳам иштирок этади.
Муҳокама мавзулари:
ЕОИИ мамлакатларида саноатни рақамли трансформация қилиш йўналишлари;
“ЕОИИда иш” платформасидаги янгиланишлар;
Сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳаларнинг ривожланиш тажрибаси;
Евроосиё тараққиёт банки ташаббусларининг аъзо давлатлар ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги аҳамияти.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев