ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Россия ҳарбийлари Запорожье вилоятидаги Успеновка аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қишлоқни ҳафта давомида Украина Қуролли кучлари мудофааси ичкарисига кириб боришни давом этган “Шарқ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари озод қилган.
“Запорожье вилоятидаги Успеновка аҳоли пунктини озод қилишни якунлашди”, - дейилган хабарда.
Россия Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишича, Успеновка аҳоли сони бўйича Гуляйполе туманининг иккинчи аҳоли пункти ва Успеновка плацдармидаги энг йириги бўлади.
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов ҳарбийларни Успеновка озод қилганлик билан табриклади.