Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Саммит ўтказиш учун Россия ва АҚШнинг атиги бир-иккита масалани ҳал қилиши қолди – Орбан

Венгрия бош вазири бу саммитдан кейин Украинада тинчлик бўлади деб ҳисоблайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Украинадаги можаро бўйича ўз позицияларини келишиб олиш ва Будапештда президентлар Владимир Путин ва Дональд Трампнинг учрашувини ўтказиш учун Россия ва АҚШнинг атиги бир-иккита масалани ҳал қилиши қолди. Венгрия бош вазири Виктор Орбан шундай фикр билдирди.
“Америка-Россия музокаралари жараёнида ҳал қилинмаган бир-иккита масала қолди. Агар улар ҳал этилса, бир неча кун ичида Будапештда тинчлик саммати ўтказилиши мумкин, шу лаҳзадан, томонлар келишувларига кўра, Украинада сулҳ ва тинчлик бўлиши мумкин”, - деди Орбан “Magyar Nemzet” газетасига берган интервьюсида.
16 октябрь куни Трамп Путин билан телефон мулоқотидан кейин улар тез орада Венгрия пойтахтида учрашишга келишиб олишганини маълум қилди. Кейинчалик саммит қолдирилди, чунки томонлар Украина можаросини ҳал этиш бўйича аҳамиятли натижага эришиш учун ўз позицияларини келиша олишмади. Москва ва Вашингтон мос шарт-шароитлар яратилган пайтда учрашув бўлиб ўтишини маълум қилди
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия Украинадаги можарога тезда барҳам бермоқчи — Кирилл Дмитриев